Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президенти CNBM компанияси билан ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Пекин шаҳрида China National Building Materials (CNBM) компанияси директорлар кенгаши раиси Чжоу Юйсянни қабул қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Хитойнинг CNBM компанияси қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш, муҳандислик-техник ечимларни тақдим этиш бўйича энг йирик конгломератлардан бири сифатида дунё компанияларининг топ-500 талигига киради.
Учрашувда компания томонидан насос станцияларини модернизация қилиш, шамол ва қуёш электр станциялари, энергияни сақлаш тизимларини қуриш, муқобил энергетика объектлари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалари кўриб чиқилди. Хитой компаниясининг саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича дастурда иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилди.
Эришилган келишувларни жадаллаштириш ва амалга ошириш учун алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026