Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга расмий ташрифи якунланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга расмий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари 31 август куни рафиқаси билан бирга Тянцзин шаҳридаги “Мэйцзян” конгресс марказида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг норасмий тадбирларида иштирок этди.

Ўзбекистон етакчиси 1 сентябр куни ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда қатнашиб, кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.
2 сентябр куни Пекин шаҳрида Хитой раиси Си Цзинпин билан расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув якунида амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Шунингдек, президент Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Давлат раҳбари Хитой бош вазири Ли Цян, хорижий делегациялар раҳбарлари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан ҳам самарали учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон президенти 3 сентябр куни Пекин шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган ғалаба парадида иштирок этди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонларни Хитой расмийлари кузатиб қўйди.
Мавзуга оид
15:21 / 22.12.2025
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
18:22 / 20.12.2025
Хитойдан олиб келинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чегарада ушлаб қолинаётганига изоҳ берилди
07:52 / 20.12.2025
Пентагоннинг ички ҳужжати: Хитой АҚШ денгиз устунлигига қандай чақириқ ташламоқда?
07:30 / 17.12.2025