Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иссиқлик станцияси минорасига чиқиб, қайтиб тушолмаган фуқаро қутқарилди
ФВБ қутқарувчилари махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқарони соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушишган.
Тошкент шаҳрида ФВВ қутқарувчилари томонидан оғир вазиятда қолган фуқарога ёрдам берилди.
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, 13 сентябрь куни соат 07:33 да Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи фуқаро иссиқлик станцияси минорасига чиқиб, қайтиб тушолмаган.
Шундан сўнг ушбу ҳолат бўйича «112» тизими орқали ФВБга хабар берилган.
Хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқарони соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушишган.
Аввалроқ Наманган вилоятида 25 метр кубли сиғим ичига тушган 3 нафар фуқаро қутқариб қолинганди.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
11:24 / 13.07.2026
Бўстонлиқда Чирчиқ дарёси ўртасида қолган фуқаро қутқарилди
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026