Кеча, 3 сентябр куни соат 16:55 да Наманган вилоятида 25 метр кубли сиғим ичига тушган 3 нафар фуқаро тозалаш ва бўяш вақтида ҳушсиз ҳолга келиб қолгани ҳақида ФВБга хабар қилинган.

Хабарга асосан, ҳодиса жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқаролар қутқариб олинган ва тиббиёт ходимлари билан биргаликда биринчи ёрдам кўрсатилган. 

Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.