Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгияда терактга тайёргарликда гумон қилинган уч киши қўлга олинди
Прокуратуранинг таъкидлашича, уч шахс «террорчилик ҳужуми»ни режалаштирган, Белгия бош вазири потенциал нишонлардан бири бўлиши мумкин эди.
Белгиянинг Антверпен шаҳри полицияси сиёсатчиларга қарши терактга тайёргарликда гумон қилинган уч йигитни қўлга олди. Бу ҳақда 9 октябр, пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида федерал прокурор Анн Франсен маълум қилди.
Прокурорнинг қайд этишича, гумонланувчилар «террорчилик ҳужуми»ни режалаштирган. Улар портловчи қурилмани дронга улашни мақсад қилган. Қўлга олинганлар 18, 23 ва 24 ёшда. Улардан бири қўйиб юборилган, қолган иккитаси 10 октябр куни тергов судяси ҳузурига олиб келинади.
Белгия ҳукуматидаги манбаларнинг AFP ахборот агентлигига айтишича, тахмин қилинган ҳужум нишонларидан бири мамлакат бош вазири Барт де Вевер бўлиши мумкин эди. Ушбу маълумот расмий тасдиқлангани йўқ. Belga агентлиги хабарига кўра, тинтувлар де Вевернинг Антверпендаги шахсий уйидан бор-йўғи бир неча юз метр нарида бўлиб ўтган. Деурн туманидаги полиция операцияси хавфсизлик нуқтаи назаридан яқин атрофдаги аҳолини қисқа вақт ичида эвакуация қилишга олиб келди, дея қайд этади Belga.
Белгия ташқи ишлар вазири Максим Прево мамлакат бош вазирига режалаштирилган суиқасд ҳақидаги хабардан қаттиқ ҳайратда қолганини айтди. «Бу бизга терроризм таҳдиди ҳақиқийлигича қолаётганини ва ҳушёр туришимиз кераклигини эслатади», деб ёзди дипломат X ижтимоий тармоғида.
Мавзуга оид
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026