Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Зокир Эшпўлатов сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори, Миролимжон Каримов эса вазир ўринбосари бўлди.
Фото: Сув хўжалиги вазирлиги
Президентининг 15 октябрдаги қарори билан сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевга янги ўринбосарлар тайинланди.
Зокир Эшкурбонович Эшпўлатов сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. 2023 йилдан ҳозирга қадар у вазир ўринбосари сифатида ишлаган.
Зокир Эшпўлатов 1983 йил 24 июнда Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти бакалавриатини, 2009 йилда мазкур институт магистратурасини тамомлаган. Фаолияти давомида вазирликнинг қатор тизим ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Миролимжон Каримжон ўғли Каримов сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Ҳисоб палатаси бош инспектори, шуъба мудири лавозимларида ишлаган.
Миролимжон Каримов 1977 йил 3 январда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриатини, 2002 йилда магистратурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Бешариқ туманидаги «Навбаҳор» улгуржи савдо базаси экспедитори лавозимида бошлаган. Фаолияти давомида хусусий сектор, банк, солиқ тизимларида фаолият юритган.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025