Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон туризм брендининг Россиядаги элчиси тайинланди
Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг Давлат оммавий илмий-техник кутубхонаси директори Ирина Лизунова Ўзбекистон туризм брендининг Россия Федерациясидаги элчиси сифатида тасдиқланди. Кутубхонада ўтган тантанали маросимда унга махсус сертификат топширилди.
Таъкидланишича, Новосибирск вакилига бундай унвон биринчи марта берилмоқда. Лизунова Ўзбекистон билан Сибир пойтахти ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Шу билан бирга, у новосибирскликларни мамлакат ўзига хос маданияти, тарихи, илм-фани ҳамда бугунги ривожланиш жараёнлари, жумладан туризм соҳасидаги ютуқлар билан таништириш бўйича фаол иш олиб боришини маълум қилди.
Тантанали маросимда берилган маълумотларга кўра, Лизунова учун мазкур унвон нафақат ишонч, балки юксак масъулият ҳисобланади; у “Янги Ўзбекистон” ютуқларини Россия миқёсида кенг тарғиб этишга бел боғлаганини қайд этди.
Мавзуга оид
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
20:44 / 13.07.2026
Россия президентлиги сайловига қўйилмаган Борис Надеждин Москвада қўлга олинди
16:29 / 13.07.2026
Россия нефти нишонда: зарбалар натижа берадими?
10:03 / 11.07.2026