Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Марказий Осиёнинг бир нечта банкларига нисбатан санкция киритди
Қозоғистонда Россиянинг ВТБ банки филиали, Тожикистоннинг учта ва Қирғизистоннинг иккита банки ЕИ санкциялар рўйхатига киритилди.
Фото: Reuters
23 октябр куни Европа Иттифоқи Россияга қарши 19-санкциялар пакетини қабул қилди. Янги санкциялар рўйхатидан Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги банклар ҳам ўрин олди.
Унга кўра, 12 ноябрдан бошлаб Россиянинг Альфа-банк, МТС банк, Абсолют Банк, Земский банк ва «Истина» нобанк кредит ташкилоти билан кредит операциялари олиб бориш тақиқланади.
ЕИ шунингдек, Россия банкларининг хорижий филиалларига қарши ҳам санкциялар жорий этди – 2 декабрдан бошлаб Беларусда ВТБ, Сбер ва Альфа-Банк, Қозоғистонда эса ВТБ филиаллари санкциялар остида бўлади.
Булардан ташқари, Тожикистоннинг учта («Душанбе Сити банк», «Спитамен» ва «Коммерцбанк Тожикистон») ва Қирғизистоннинг иккита («Толубай» ва «Евросиё жамғарма банки») банки санкциялар рўйхатига киритилди. Уларга нисбатан чекловлар 12 ноябрдан бошлаб кучга киради.
25 ноябрдан Payeer халқаро электрон ҳамёни ва тўлов тизимига нисбатан санкциялар амал қила бошлайди.
Қозоғистон миллий банки раиси ўринбосари Ерулан Жамаубаев ЕИнинг ВТБ Қозоғистон банкига нисбатан санкциялар киритишига изоҳ берар экан, бу иқтисодиёт учун жиддий хатар туғдирмаслигини маълум қилди.
Мавзуга оид
13:45 / 05.12.2025
Кипр: Украина ЕИ Кенгашига раислик даврида устувор йўналиш бўлади
12:12 / 05.12.2025
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашув ўтказилди
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
16:03 / 04.12.2025