Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA шовқинсиз ва товушдан тез учувчи самолётининг илк синов парвозини ўтказди
X-59 Supersonic самолётининг ўзига хос шакли – ҳаво тўсиқларини ёришдаги портлаш каби товушни «машина эшигини ёпилгандаги каби паст даражага» туширади. Компанияга кўра, синовлар якунлангач у йўловчи самолётларидан икки баравар тезроқ ва баландроқ учади.
Фото: Reuters
28 октябрь куни NASA'нинг товушдан тез учувчи, кам шовқинли Х-59 самолёти Жанубий Калифорния чўллари узра биринчи синов парвозини амалга оширди. Овоз тезлигини деярли шовқинсиз ёришга мўлжалланган ушбу экспериментал самолёт тижорат авиақатновларини тезлаштириш йўлида муҳим қадам бўлиши айтилмоқда.
NASA учун Lockhead Martin компанияси томонидан ясалган ушбу самолёт ўзининг ноодатий шакли билан фарқ қилади. Самолётнинг ўзига хос шакли одатда ҳаво тўсиқларини ёришда юзага келадиган портлашга ўхшаш товушни кескин камайтиради: «Товуш даражаси машина эшиги ёпилгандаги каби паст даражага”ча туширилади.
NASA’s new X-59 quiet supersonic jet took off for its first flight from US Air Force Plant 42 in Palmdale, California pic.twitter.com/OkrgYdV2JM
— Reuters (@Reuters) October 28, 2025
Reuters’нинг компания расмийларига таяниб ёзишича, айнан шу паст шовқинли технологияни мукаммаллаштириш устида ишланмоқда. Бу – аҳоли пунктлари устида шовқин бўйича хавотирлар туфайли чекланган «supersonic» тижорий парвозларнинг асосий тўсиғини бартараф этади.
«Самолётни чизмалардан ҳавога олиб чиқиш арзонга тушмади. NASA 2018 йилдан буён Х-59'ни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш учун Lockhead компаниясига 518 миллион доллардан ортиқ маблағ тўлаган», дейилади баёнотда.
Битта двигателли бу самолёт — бурнидан думигача қарийб 30 метр. У илк парвози давомида кутилганидек, товушдан паст тезликда учди ва 370 км/соат тезликка эришди. Парвоз чоғидаги энг юқори баландлик эса 12 000 фут – 3 минг 660 метрни ташкил қилди. NASА'нинг Х-59 бўйича етакчи синов учувчиси Нилс Ларсон ушбу парвозда бир ўринли кабинада бошқарувда бўлган.
«Х-59 бугун эрталаб илк парвозини муваффақиятли якунлади. Бу авиациядаги муҳим бурилиш нуқтаси», — деди Кандис Руссел.
Аслида ягона намунадаги ушбу экспериментал самолёт 55 000 фут, яъни 16 764 метр баландликда, тахминан 1 минг 490 км/соат тезликда крейсер режимида учишга мўлжалланган. Бу одатий йўловчи самолётларидан икки баравар юқори ва деярли икки баравар тез, дейди компания вакили.
Кейинги синов парвозларида Х-59 баландроқ ва тезроқ учади, охир-оқибат денгиз сатҳида тахминан 1 225 км/соат бўлган товуш тезлигидан ошади.
Х-59 бўйича олиб борилган тадқиқотлар орқали олинган маълумотлар – қуруқликда суперсоник парвоз учун янги шовқин меъёрларини ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Бунга қадар ҳам товуш тезлигидан тезроқ бўлган «Конкорд» самолёти 1976 йилда Атлантика бўйлаб мунтазам қатновларни бошлаган. Аммо 2003 йилда юқори эксплуатация харажатлари, ўриндиқлар сонининг камлиги ва бошқа сабаблар билан фойдаланишдан олинганди.
Мавзуга оид
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
09:29 / 06.11.2025
АҚШда UPS самолёти ҳалокати қурбонлари сони 12 нафарга етди
07:24 / 31.10.2025