Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўйдаги 14 қозон ош учун жарима, тўққиз ойда 1303 ўлим – маҳаллий дайжест
Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
Президент ҳузурида янги кенгаш ва агентлик ташкил этилди
Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш этиб қайта ташкил этилди.
Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги этиб қайта ташкил этилди.
Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси — президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.
Тўққиз ойда йўлларда 1,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
2025 йил январ—сентябр ойлари давомида мамлакатда 5,9 минг йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Уларда 1,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, яна 4,6 минг фуқаро жароҳат олди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан умумий ЙТҲ сони 3,8 фоизга камайган, ҳалок бўлганлар 4,8 фоизга қисқарган, жароҳатланганлар 3,5 фоизга камайган, пиёдалар иштирокидаги авариялар 5,8 фоизга пасайган.
Пиротехника бўйича давлат назорати ва жарималар оширилади
Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида «Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди. Ҳужжат пиротехника воситалари таърифи, хавфлилик синфлари, айланма тартиби ва давлат назоратини аниқ белгилайди, шунингдек маъмурий жазоларни кескин оширади.
Сенаторлар таъкидлаганидек, пиротехника воситаларининг қонунга хилоф муомаласига қарши чоралар тизимли равишда кучайтирилмоқда. Бироқ четдан ноқонуний олиб кириш ҳолатларини тўлиқ чеклаш қийин бўлгани учун чеклов ва тартибларга қонун даражасида аниқлик киритиш зарурати туғилган.
Айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун дастлаб огоҳлантириш берилади
Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланишини, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг рўйхатини ҳамда бундай техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо қўлланиши муддатлари аниқ белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
14 қозон ош учун жарима
Қашқадарёда 14 та қозонда ош тайёрлаб, тўй қилган эркак жаримага тортилди. Kun.uz мазкур иш суд ҳужжати билан танишди. Унда таъкидланишича, 31 ёшли эркак жорий йил 13 октябрь куни Чироқчи туманида катта тўй маросимини ўтказган. У меҳмонларга 14 та қозонда таом тайёрлаб тарқатган.
Эркак тўйлар, оилавий тантана тадбирларини ўтказиш тартибига риоя этмагани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 192-1-моддасига асосан БҲМ 10 баравари, яъни 4 млн 120 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Мавзуга оид
22:46 / 05.12.2025
Янги энергетика қувватлари ва Гулистондаги портлашдан сўнг қамоққа олинганлар — маҳаллий дайжест
22:47 / 04.12.2025
Президент газ портлашида жабрланганлар билан учрашди ва 4,5 млн тонналик пахта режаси – маҳаллий дайжест
22:05 / 03.12.2025
Тошкентда тунги экорейдлар ва Гулистон бозоридаги фожиа – маҳаллий дайжест
23:11 / 02.12.2025