Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиротехника бўйича давлат назорати ва жарималар оширилади
Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида “Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилиб, маъқулланди. Ҳужжат пиротехника воситалари таърифи, хавфлилик синфлари, айланма тартиби ва давлат назоратини аниқ белгилайди, шунингдек маъмурий жазоларни кескин оширади.
Сенаторлар таъкидлаганидек, пиротехника воситаларининг қонунга хилоф муомаласига қарши чоралар тизимли равишда кучайтирилмоқда. Бироқ четдан ноқонуний олиб кириш ҳолатларини тўлиқ чеклаш қийин бўлгани учун чеклов ва тартибларга қонун даражасида аниқлик киритиш зарурати туғилган.
Қонунга кўра, пиротехника буюмлари — пиротехник таркибнинг ёниши/портлаши орқали оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектлар ҳосил қиладиган қурилмалар — хавфлиликнинг I–V синфларига ажратилади.
Хавфлиликнинг I синфи (бенгал маёқчалари, стол фонтанлари, “хлопушка” ва ҳ.к.) — хавф радиуси 0,5 м гача — эркин муомалада. Ишлаб чиқариш, сақлаш ва фойдаланишга тақиқ йўқ.
II синф (масалан, петардалар; хавф радиуси 5 м гача) — фуқаролар ва юридик шахслар учун муомала тўлиқ тақиқланади.
II–V синфлар учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, олиб кириш, ташиш, сақлаш, сотиш ва фойдаланишга йўл қўйилмайди. Лекин давлат иштирокидаги мудофаа саноати корхоналарига ушбу амалиётлар рухсат этилади.
III–V синфлар — мушакбозликка мўлжалланган оммавий тадбирларда, II–V синфлар — саноат ва ҳарбий мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Давлат назорати Миллий гвардия, ички ишлар ва божхона органлари томонидан амалга оширилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185¹-моддасига мувофиқ, ноқонуний фойдаланиш учун жарима амалдаги 5–20 БҲМдан 15–25 БҲМгача оширилмоқда.
Сенаторлар мазкур ҳужжат пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва фойдаланиш соҳасида самарали давлат назоратини йўлга қўйиш, ноқонуний айланмани чеклаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилишини қайд этдилар. Қонун Сенат томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026