Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Қосим-Жўмарт Тўқаев янги қурилган “Тошкент Ҳумо” (қурилиш вақтидаги номи “Тошкент-Шарқий”) аэропортига қўнган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди. Уни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Фото: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 14 ноябр куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмонни аэропортда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Тўқаев – янги қурилган “Тошкент Ҳумо” (қурилиш вақтидаги номи “Тошкент-Шарқий”) аэропортига қўнган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди.
Президентлар янги халқаро аэропорт биносида Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.

Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябр куни олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Саммит доирасида йирик қўшма лойиҳалар ишга туширилиши ва икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, 15-16 ноябр кунлари Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ҳам бўлиб ўтади.





Мавзуга оид
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025