Жаҳон | 19:56 / 22.11.2025
3132
2 дақиқада ўқилади

Украина ва АҚШ Швейцарияда тинчлик режаси бўйича музокара ўтказади

Украина бу жараёнга ўз манфаатларини аниқ англаган ҳолда ёндашиши таъкидланмоқда.

Фото: AFP

Украина ва АҚШ яқин кунларда бўлажак тинчлик келишувининг эҳтимолий параметрлари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Рустем Умеров хабар берди.

«Украина бу жараёнга ўз манфаатларини аниқ англаган ҳолда ёндашмоқда. Бу сўнгги кунларда давом этаётган мулоқотнинг навбатдаги босқичи бўлиб, биринчи навбатда кейинги қадамлар бўйича қарашларни келишиб олишга қаратилган», деб ёзди у.

Умеров постининг дастлабки вариантида музокаралар «Европалик ҳамкорлар иштирокида Швейцарияда» ўтказилиши қайд этилган. Кейинчалик бу жумла ўчирилди. Кейин Умеров Европа етакчиларини эмас, балки Швейцарияни қайтарди.

Украина президенти офиси ҳам яқин кунларда урушни тугатиш бўйича қадамлар бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтишини маълум қилди. Киев ҳақиқий тинчликка эришиш учун имкон қадар тезроқ ишлашга тайёрлигини таъкидламоқда.

Музокараларда Украина делегациясига президент офиси раҳбари Андрей Ермак бошчилик қилади. Унга, шунингдек, Умеров, Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов ва бошқа амалдорлар ва ҳарбийлар киради.

Reuters агентлиги 21 ноябрь куни кечқурун манбаларга таяниб, Украина, Буюк Британия, Франция ва Германия расмийлари АҚШ режасига жавобан «қарши таклиф тайёрлаётгани» ҳақида хабар берди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид