Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
Президент Хитой билан технологик шерикликни кенгайтириш режаларини кўриб чиқди.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 декабр куни Тошкентда Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Музокаралар давомида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, энергетика соҳасида замонавий технологиялар ва муҳандислик ечимларини жорий этишга қаратилган ўзаро манфаатли кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Хитой компанияларининг Ўзбекистонда лойиҳалар амалга оширишга қизиқиши ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йилда Хитойдан 15 миллиард доллардан зиёд бевосита инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган, қўшма лойиҳаларнинг умумий портфели эса қарийб 90 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида энергетика соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Хитойлик шериклар иштирокида умумий қуввати қарийб 10 гигаватт, қиймати 9 миллиард доллардан ортиқ 30 дан зиёд лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугун қўшимча равишда қарийб 2 миллиард долларлик 14 та лойиҳа ишга туширилди.


“China Datang” компанияси президенти Жоу Юанлонг билан мавжуд фотоэлектр станцияларини кенгайтириш, янгиларини қуриш ва қўшимча сақлаш қувватларини барпо этиш режалари муҳокама қилинди. Компаниянинг кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот лабораториясини очиш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда қайта тикланадиган энергия технологияларини жорий этиш бўйича ташаббуслари қўллаб-қувватланди.
“China Energy Engineering Corporation” компанияси раҳбари Сю Лю билан суҳбатда ҳудудларда қуёш электр станциялари ва энергия сақлаш тизимларини қуриш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди.
Муқобил энергетика ва юқори кучланишли тармоқларни ривожлантириш лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
“Sinoma Energy” компанияси раиси Мэн Цинлин шамол электр станцияси ҳамда шамол турбиналари учун парракларни маҳаллийлаштириш учун завод қурилишининг бориши ҳақида ахборот берди. Шунингдек, кимё ва қурилиш саноатида чиқиндиларни тозалаш бўйича компания таклиф этаётган технологик ечимлар юзасидан фикр алмашилди. Ушбу лойиҳаларга доир ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.
“Universal Energy” компанияси бош директори Нан Йи билан мамлакатимиз ҳудудларида шамол электр станциялари қурилишини жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинди.
“China General Technology” компанияси директорлар кенгаши раиси Кан Хубяо билан янги ишга туширилган когенерация станциясини самарали ишлатиш муҳокама қилинди. Компаниянинг Ўзбекистондаги инвестиция фаолиятини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Давлат раҳбари “Poly Changda Engineering” компанияси бош директори Мяо Цзечуннинг келгуси йилда бугун ишга туширилган қуёш электр станциясининг мантиқий давоми сифатида энергия сақлаш тизимини қуриш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
15:41
БАА компаниялари Ўзбекистонда янги қуёш, шамол ва ГЭС лойиҳаларини амалга оширади
13:20
Ўзбекистон 2035 йилга қадар зарарли газлар эмиссиясини 50 фоизга қисқартириш мажбуриятини олди
13:20
2030 йилгача 17 минг МВтдан ортиқ «яшил» энергия қувватлари ишга туширилади
13:18