Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтисослаштирилган қурилиш: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти етакчи ўринда
2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонда 25,3 трлн сўмлик ихтисослаштирилган қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, умумий ҳажмнинг энг катта қисми Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 10 ойида қуйидаги ҳажмда ихтисослаштирилган қурилиш ишлари амалга оширилган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 561,2 млрд сўм;
- Андижон вилояти — 648,2 млрд сўм;
- Бухоро вилояти — 1,2 трлн сўм;
- Жиззах вилояти — 422,5 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти — 2 трлн сўм;
- Навоий вилояти — 443,2 млрд сўм;
- Наманган вилояти — 1,5 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 571,4 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти — 499,8 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти — 210,2 млрд сўм;
- Фарғона вилояти — 1,1 трлн сўм;
- Хоразм вилояти — 366,2 млрд сўм;
- Тошкент вилояти — 3,8 трлн сўм;
- Тошкент шаҳри — 12 трлн сўм.
Шу тариқа, ихтисослаштирилган қурилиш ишлари ҳажми бўйича Тошкент шаҳри мутлақ етакчи ҳисобланиб, ундан кейинги ўринларни Тошкент вилояти, Қашқадарё, Наманган ва Бухоро вилоятлари эгалламоқда.
Мавзуга оид
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:10 / 27.06.2026
34 йилда 9 ёшга ўсиш: ўзбекистонликлар узоқроқ умр кўрмоқда
15:44 / 25.06.2026