Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги уйлар сони бўйича Наманган, Тошкент ва Сурхондарё етакчилик қилмоқда
2025 йилнинг январ–сентябр ойларида мамлакат бўйича фойдаланишга топширилган турар жой ва ётоқхоналар сони бўйича Наманган, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари пешқадамлик қилмоқда.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистон бўйича жами 46 990 та турар жой ва ётоқхоналар фойдаланишга топширилган. Уларнинг 31 273 таси қишлоқ жойларга тўғри келади.
Ишга туширилган объектлар сони юқори бўлган ҳудудлар қуйидагича:
— Наманган вилояти – 7 905 та
— Тошкент вилояти – 4 878 та
— Сурхондарё вилояти – 4 382 та
— Бухоро вилояти – 3 930 та
— Андижон вилояти – 3 909 та
— Қорақалпоғистон Республикаси – 3 689 та
— Фарғона вилояти – 3 549 та.
Маълумотларга кўра, айниқса Наманган вилоятида янги уйлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан сезиларли юқори экани қайд этилмоқда.
Мавзуга оид
11:58 / 01.07.2026
Кўп квартирали уйларда яшовчилар сони аввал айтилган расмий рақамлардан анча камлиги маълум бўлди
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:10 / 27.06.2026