Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар йили камида 140 минг хонадонли уй-жой барпо этилади
“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида аҳолини уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган қатор мақсадли кўрсаткичлар белгиланган.
Лойиҳага кўра, республикада ҳар йили 140 мингдан кам бўлмаган хонадонли уй-жойлар барпо этиш режалаштирилмоқда. Ушбу мақсад аҳоли учун уй-жой таклифини кенгайтириш, қурилиш ҳажмларини ошириш ва бозорда барқарорликни таъминлашга қаратилгани қайд этилган.
Шунингдек, лойиҳада 300 мингдан кўп аҳолига эга шаҳар ва туманлар сонини 28 тага етказиш, урбанизация даражасини 51 фоиздан 60 фоизга чиқариш чораларини кўриш ҳам назарда тутилган. “Янги Ўзбекистон” массивлари сонини 100 тага етказиш ва 447 та аҳоли яшаш пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ҳам режалар қаторида келтирилган.
Қурилиш соҳасида сифат ва стандартлар масаласига ҳам эътибор қаратилган: халқаро стандартлар (ISO, Eurocode, ASTM ва бошқалар) билан мувофиқлаштирилган 90 тадан ортиқ стандартларни қабул қилиш, энергия тежовчи ва “яшил стандарт”га мос турар-жойлар улушини 40 фоизга етказиш белгиланган. Кўп қаватли уй-жой қурилишида муддатдан кечикиш ҳолатларини 100 фоизга бартараф этиш ҳамда мустақил хусусий инспекция компаниялари иштирокида сифат назорати ва монтаж ишларини қабул қилиш улушини камида 50 фоизга ошириш вазифалари ҳам қайд этилган.
Лойиҳадаги кўрсаткичлар уй-жой қурилиши ҳажмини кескин ошириш, шаҳарсозлик режалаштиришини кенгайтириш ва қурилиш сифатини халқаро ҳамда “яшил” стандартлар асосида кучайтиришга қаратилган.
Мавзуга оид
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
11:00 / 17.06.2026
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга оид қонунчилик янгиланди
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
22:34 / 05.06.2026