Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилмоқда
2025 йил ноябр ойида 1 млн 161 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга 1,2 трлн сўм бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилди. Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмол учун компенсация тўловлари амалга оширилмоқда.
Фото: AP
Эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси бўйича ойига базавий меъёрдан ортиқ 150 кВтгача ва табиий газ бўйича иситиш мавсумида 250 куб метргача (иситиш мавсумида бўлмаган ойлар учун 150 куб метр) ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёридан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилмоқда.
2025 йил 1 майдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёридан ортиқ истеъмол қилган 562,9 минг нафар эҳтиёжманд оилага 41,6 млрд сўм компенсация пул тўловлари тўлаб берилди. Шундан, электр энергияси учун 30,0 млрд сўм, табиий газ учун эса 11,6 млрд сўм ажратилган.
Маълумот учун, 2024–2025 йилги иситиш мавсумида электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган 207 962 нафар эҳтиёжманд оилага 23,3 млрд сўм компенсация пуллари тўлаб берилган.
Шунингдек, 2025 йил ноябр ойида 1 млн 161 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга 1,2 трлн сўм бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилди.
Мавзуга оид
15:41 / 07.01.2026
Диверсия туфайли Берлинда 25 500 квартира электрсиз қолмоқда
11:33 / 06.01.2026
Берлин блэкаути: ҳокимият кабел ёқиб юборилишини “сўл терроризм” деб атади
00:25 / 29.12.2025
29 декабр куни Юнусободдаги айрим маҳаллаларда электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади
16:43 / 23.12.2025