Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 мартдан газ нархлари оширилгани йўқ — Энергетика вазирлиги
Вазирликнинг билдиришича, тўловлар эски тарифда амалга оширилади, бироқ 1 мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.
Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 1 мартдан газ нархи оширилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди.
Вазирликнинг билдиришича, тўловлар эски тарифда амалга оширилади, бироқ 1 мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.
Аввалроқ иситиш мавсумида газ бўйича базавий меъёр 5 баробарга - 100 куб метрдан 500 куб метрга оширилганди. Хусусан, ноябр-феврал ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март-октябр ойларида эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланганди. Бу тартиб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябр-феврал ойларида амал қилади.
Шу сабабли 2026 йил 1 мартдан 31 октябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” амал қилади.
Мавзуга оид
14:31 / 25.06.2026
Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
15:08 / 21.06.2026
Бўрижар каналида қурилган микро ГЭСлар нега ишламаяпти?
09:00 / 10.05.2026