Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил: Қўшма зарбаларда Али Хоминаий ва Масъуд Пизишкиён нишонга олинди
Исроиллик расмий АҚШ билан қўшма зарбалар чоғида Эрон олий раҳбари Али Хоминаий ва президент Масъуд Пизишкиён нишонга олинганини айтди. Сунъий йўлдош тасвирларидан кўринишича, Теҳрондаги олий раҳбар қўриқланадиган мажмуада қора тутун ва вайронагарчилик кузатилган.
Ҳужумлардан кейинги Теҳрон / Фото: Reuters
Reuters билан суҳбатлашган исроиллик расмий Исроил-АҚШ қўшма зарбалари чоғида Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоминаий ва президент Масъуд Пизишкиён нишонга олинганини айтган. Шунингдек, у зарбалар натижаси ҳозирча ноаниқ эканини билдирди.
Масаладан хабардор манба бундан аввал Reutersʼга Хоминаий Теҳронда эмаслиги ва хавфсиз жойга кўчирилганини айтган эди.
Эрон ҳокимиятига яқин манбага кўра, зарбалар натижасида Инқилобий гвардиянинг бир нечта юқори лавозимли қўмондонлари ва сиёсий амалдорлар ҳалок бўлган.
Эрон оммавий ахборот воситалари эса мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи омон эканини хабар қилди.
New York Times'нинг ёзишича, спутник тасвирлари Теҳронда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоминаийнинг қўриқланадиган мажмуасида қора тутун устуни ва кенг кўламли вайронагарчилик кузатилганини кўрсатмоқда, аммо унинг қаердалиги номаълум.
Airbus томонидан шанба куни эрталаб олинган суратда одатда Хоминаийнинг қароргоҳи ва юқори лавозимли расмийларни қабул қилиш жойи сифатида хизмат қиладиган мажмуада бинолар қулагани кўринади.
Бошқа манбалар ҳужумлар Эроннинг собиқ президенти, Маҳмуд Аҳмадинажод яшайдиган ҳудудга тўғри келганини ёзмоқда. Портлаш вақтида унинг қаерда бўлгани ҳақида дарҳол маълумот берилмаган.
Оятуллоҳ Али Хоминаий, 86 ёшда, 1989 йилдан бери Эронни бошқариб келмоқда. Олий раҳбар сифатида у Ислом республикасида ҳукуматнинг барча тармоқлари, ҳарбий кучлар ва суд тизими устидан энг юқори ҳокимиятга эга.
2025 йил июнь ойида Исроил ва АҚШ томонидан амалга оширилган зарбалар бир нечта яқин маслакдошлари ва Инқилобий гвардия қўмондонларининг ҳалок бўлишига олиб келганидан сўнг, Хоминаий яширинган эди. Ўша июндаги зарбалар Эроннинг муҳим ядровий ва ракета иншоотларини вайрон қилган.
Мавзуга оид
22:43 / 21.03.2026
«Мужтаба жумбоғи» АҚШ ва Исроилни Эроннинг ҳақиқий етакчисини излашга мажбур қилмоқда
21:39 / 21.03.2026
Эрон биринчи марта Яқин Шарқдан ташқаридаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди
20:52 / 21.03.2026
АҚШ адмирали: Эронда 8 мингдан ортиқ нишонга зарба бердик
19:54 / 21.03.2026