Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ун сотиш қоидаларини бузган 29 та корхона биржадан четлаштирилди
Рақобат қўмитаси қонунчилик талабларини бузган бир қатор корхоналарни биржа савдоларидан четлаштирди. Хусусан, давлат буғдойидан олинган унни сотувга чиқармаган ёки етарлича миқдорда таклиф қилмаган 29 та корхона жазоланди.
Ички бозорда ишлаб чиқарилиши лозим бўлган ун маҳсулотини биржага қўймаслик ҳолатлари кузатилди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси ахборот хизмати.
Мониторинг натижаларига кўра, давлат ресурси буғдойидан ишлаб чиқарилган унни савдоларга чиқармаган ёки етарли ҳажмда жойлаштирмаган 29 та корхона биржадан четлаштирилди.
Шунингдек, биринчи чорак якунлари бўйича давлат ресурсидан харид қилинган маҳсулотни биржа орқали сотиш тартибига риоя этмаган 25 та ун ишлаб чиқарувчи корхонага нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли таъсир чораларини қўллаш юзасидан қарор ва кўрсатмалар қабул қилинди.
«Рақобат қўмитаси ички бозорда буғдой маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш учун биржа савдоларида давлат ресурси буғдойни харид қилган ҳажмининг тегишли нормаси бўйича ун маҳсулотини савдоларига чиқариш мажбурий эканлигини, белгиланган тартиблар бузилган тақдирда қатъий чора кўрилишини маълум қилади», дейилади қўмита хабарида.
Мавзуга оид
14:57 / 01.07.2026
Рақобат қўмитаси доминант виза марказларини реестрга киритди
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
00:05 / 21.06.2026
Рақобат қўмитаси 8 та илмий-амалий тиббиёт марказига нархларни мақбуллаштириш бўйича кўрсатма берди
10:00 / 16.06.2026