Украинанинг Анқарадаги элчиси Наримон Жалол Қора денгизда Туркия кемаси ва унга ёрдамга келган кемага қилинган ҳужум сабабли Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.
Гап 26 ва 27 август кунлари Туапсе қирғоғида Lider Bordo Mavi ва Lider Kocatepe кемаларига қилинган ҳужум ҳақида бормоқда.
«Учрашув давомида мамлакатимизнинг ушбу ҳужумларга муносабати етказилди ҳамда Қора денгизда одамлар, мол-мулк, кемалар қатнови ва атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш шарт экани юзасидан зарур огоҳлантиришлар берилди», — деди вазирлик вакили.
26 августга ўтар кечаси Туапсе соҳилида дронлар Lider Bordo Mavi турк юк кемасига ҳужум қилди. Haber Trabzon хабарига кўра, кема бортида ёнғин юзага келган, экипажнинг беш нафар аъзоси жароҳатланган.
Туркия, Украина, Қора денгиз






