Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тошкентдан Андижонга илк бор янги тезюрар электропоезд етиб борди.
Хитойдан олиб келинган замонавий электропоезд техник синов қатнови доирасида Тошкент—Андижон йўналишида ҳаракатланди.
Маълум қилинишича, поезд соатига 160 километргача тезликда ҳаракатлана олади. Илк синов қатновида у Тошкентдан Андижонга 4 соатда етиб борган.
Янги электропоезд Фарғона водийси аҳолиси ҳамда ҳудудга ташриф буюрувчи меҳмонларга хизмат кўрсатиши режалаштирилган.
Техник синовлар якунланганидан сўнг поезд яқин кунларда тасдиқланган ҳаракат жадвали асосида йўловчиларни ташишни бошлаши кутилмоқда.













