Смартфонлар катта сиғимли батареялар, тезкор қувватлаш, сув ва тушиб кетишдан кучайтирилган ҳимоя ҳамда янгиланган дизайнга эга. Серия REDMI’нинг «Узоқ йилларга мўлжалланган» концепциясини давом эттириб, ўрта нарх сегментида чидамлиликнинг янги даражасини белгилайди.

Серия тақдимоти яна бир муҳим натижа билан уйғунлашди: дунё бўйлаб етказиб берилган REDMI Note қурилмалари сони 500 миллиондан ошди.

Туркум флагмани — REDMI Note 17 Pro Max 5G — REDMI Titan сифати, флагман даражасидаги имкониятлар ва Xiaomi смартфонлари орасидаги энг катта, 10 000 мА•соатгача сиғимли батареяни бирлаштиради. У REDMI Note 17 Pro 5G ва REDMI Note 17 билан бирга «Узоқ йилларга мўлжалланган» фалсафасини ифодалайди.

REDMI Titan Quality: узоқ йиллар давомида ишончлилик

Сериядаги барча моделлар узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган. Улар учун олти йилгача хавфсизлик янгиланишлари тақдим этилади, айрим моделларнинг батареяси ҳам шунча муддат хизмат қилади. REDMI Note 17 Pro Max 5G дастурий таъминоти олти йил давомида «янги қурилмадек» унумдорликни ҳам таъминлайди.

REDMI Note 17 Pro Max 5G ва REDMI Note 17 Pro 5G соҳада биринчи бўлиб беш юлдузли TÜV SÜD Titan Quality сертификатини олди. У қурилмаларнинг тушиш, тебраниш ва тўқнашувларга чидамлилиги, порт ва тугмалар ишончлилиги, сувга бардошлилиги, шунингдек, турли ҳарорат, механик таъсир ва кўп сонли қувватлаш циклларида батареянинг узоқ хизмат қилишини тасдиқлайди.

REDMI Note 17 батареянинг узоқ хизмат қилишини тасдиқловчи беш юлдузли TÜV SÜD Battery Performance сертификатини олди.

Узоқ ишлаш ва тезкор қувватлаш

Бутун серия кремний-углерод технологиясига асосланган REDMI Titan батарея тизими билан жиҳозланган.

REDMI Note 17 Pro Max 5G таркибида 16% кремний бўлган 10 000 мА•соат сиғимли батарея, 100 Вт HyperCharge ва 27 Вт тескари қувватлашни қўллаб-қувватлайди. Айрим бозорларда тезкор қувватлаш ва узоқ хизмат муддати кўрсаткичлари бир хил бўлган 9 210 мА•соатли батарея қўлланади.

REDMI Note 17 Pro 5G 8 340 мА•соат сиғимли батарея билан жиҳозланган ва 67 Вт HyperCharge’ни қўллаб-қувватлайди.

REDMI Note 17 7 700 мА•соат сиғимли батарея ва 45 Вт қувватлашга эга.