Ушбу рейтинг компаниянинг молиявий жиҳатдан мустаҳкамлигини, узоқ муддатли мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш қобилиятини ҳамда ҳаётни суғурталаш соҳасида барқарор ривожланиш салоҳиятини тасдиқлайди.

Рейтинг баҳолашда қуйидаги асосий омиллар қайд этилди:

  • юқори тўлов қобилияти кўрсаткичлари;
  • компаниянинг ҳаётни суғурталаш соҳасидаги кўп йиллик тажрибаси;
  • барқарор суғурта портфели тузилиши;
  • ижобий молиявий кўрсаткичлар.

«ААА-» рейтинги нафақат компаниянинг юқори молиявий барқарорлигининг кўрсаткичи, балки чет-эл ва маҳаллий мижозлар ва ҳамкорларнинг ишончининг муҳим тасдиғидир.

«O'zbekinvest Hayot» суғурта компанияси ҳаётни суғурталаш хизматларини ривожлантиришда, замонавий рақамли ечимларни жорий этишда ва мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилашда давом этади, бу эса мижозларга қулайлик яратиш ва ишончни мустаҳкамлаш имконини беради.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида