Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдоси бекор қилинди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси.
Олиб борилган ўрганиш натижасида, Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Қўмитанинг қайд этишича, аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишига, шунингдек, тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.












