Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит беришни тақиқлаганлар сони 2,8 млн нафардан ошди. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази (КАТМ) матбуот хизмати хабар берди.
2026 йил 1 октябр ҳолатига кўра, 2 млн 841 минг киши кредит бюросининг “Кредитга тақиқ” хизматига уланган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19 бараварга, йил бошига нисбатан эса 6,5 баробарга ошган.
Жами фойдаланувчиларнинг 1 млн 656 минг 387 нафари эркаклар (58 фоиз), 1 млн 185 минг 88 нафари аёллар (42 фоиз) ҳиссасига тўғри келади. Ёш тоифалари бўйича 26−35 ёшдагилар энг катта улушни — 842 минг 206 кишини (30 фоиз) ташкил этади. 26 ёшгача бўлганлар 703 минг 904 нафар (25 фоиз), 36−45 ёшдагилар 676 минг 524 нафар (24 фоиз), 46−55 ёшдагилар 354 минг 692 нафар (12 фоиз) ва 56 ёшдан катталар 264 минг 149 нафар (9 фоиз) ни ташкил қилади.












