2 Июль

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими тумандаги хусусий боғчага тегишли 150 миллион сўмлик “беседка”ни қайтариб бериш шарти билан олиб кетганида тақвимда 2021 йилнинг март ё апрел ойи эди. Ҳозир эса 2022 йилнинг июли – айвонча ҳалигача қайтарилмаган.

1 Июль

Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

28 Июнь

Мамлакат бўйлаб ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” тадбирлари доирасида Андижон вилоятининг барча туманларида спорт мусобақалари ва турли кўнгилочар концерт томошалари ўтказилди.

25 Июнь

Ёмон хабар яшин тезлигида тарқалади. Андижон шаҳрида аёл киши ўз қариндошлари – 10 ёшли ўғил бола ва 7 ёшли қизалоқни шафқатсизларча ўлдириб, чойшабга ўраб пол тагига яширгани ҳақидаги хабар ҳам шундай тез тарқалди ва барчанинг юрагини ларзага солди.

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари 1 млн АҚШ долларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди. Бу ҳақда ДХХ эълон қилган хабарда айтилган.

24 Июнь

МЧЖ ўқитувчиси автомактабдаги танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни айтиб пул талаб қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

22 Июнь

Кун давомида ўтган пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали фаолияти билан танишдилар.

21 Июнь

Андижоннинг Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги икки фуқарони навбатсиз Ҳажга юборяпти. Улар маҳалладан тавсиянома ҳам олмаган, аризани шу йил берган, яъни навбатда улардан олдин юздан ортиқ фуқаро бор.

Андижонда 2 нафар вояга етмаган бола қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берилганди.

20 Июнь

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг ҳибсда пайти қабул қилинган қарор ва фармойишлар бекор қилинди.

Андижонда 3 ва 8 ёшли бола қасддан ўлдирилиш ҳолати бўйича қидирув эълон қилинди. Қотилликда гумонланган аёл етти ойлик ҳомиладор бўлган.

18 Июнь

Балиқчи туманидаги хонадонлардан бирида юз берган ёнғиндан икки нафар фуқаро қутқариб қолинди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top