Қайд этилишича, жорий йил 22 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманидан ўтувчи ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳудудида хизмат ўтаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари катта миқдордаги хорижий валютани мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди.
Хусусан, Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро А.Д. иккита полиэтилен қопда бўлган 1 млн АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
ДХХ эълон қилган хабарда айтилишича, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.












