19 Апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сўнгги бир кунда яна 300дан ортиқ кишида коронавирус аниқлангани ва айни вақтда шифохоналарда даволанаётганлар сони 2 минг нафардан ошгани, уларнинг 238 нафари оғир аҳволда экани ҳақида хабар берди.

17 Апрель

Бухорода Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. 

16 Апрель

Бухоро вилоятининг Жондор ва Когон туманларида 120 ҳамда 90 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари иш бошлади. 

15 Апрель

Бухоро вилояти Вобкент туманида «E-IJRO AUKSION» орқали сотиб олинган ер ҳужжатларини расмийлаштириш учун фирибгарлик қилган мутасадди ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

13 Апрель

Бухоро шаҳрида тадбиркорлардан бирига кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаган корхонага тўланиши лозим бўлган пулни ўтказиб беришда «ҳақ» олган мансабдор ушланди.

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг бўлиб ўтган XXXVIII сессиясида депутатлар томонидан Бухоро шаҳридаги Алпомиш кўчасининг номини Ўктам Барноев номига ўзгартириш таклифи маъқулланди.

Бухоро вилоят ҳокимлигида финландиялик жаҳонга машҳур тадбиркор Питер Вестербака билан учрашув бўлиб ўтди. Унда таълим соҳаси бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 

10 Апрель

Вилоятнинг чўл ҳудудларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда газоконденсат ўғирлаганлар қўлга олинди.

Бухоро вилоятида туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонини сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

9 Апрель

Бухоро вилоятининг Когон шаҳри ва Пешкў туманида ҳам фуқароларни Covid-19'га қарши эмлаш йўлга қўйилди. Кеча, 8 апрелдан ҳар икки ҳудудда эмлаш тадбирлари бошланган. 

8 Апрель

Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Бухоро шаҳар Халқ таълими бўлими раҳбарига шаҳардаги 3-умумий ўрта таълим мактабида дарсларни онлайн режимга ўтказиш бўйича тавсия хати юборди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди. 

Кўпроқ янгилик
Top