23 Февраль

Сайтимизда Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги ноқонуний ер тақсимлашлар ҳақида бир қатор репортажлар уюштирдик. Уларни ўрганишимиз жараёнида Абдулла Қаҳҳор маҳалласи аҳли кўп қаватли уй олдидаги боғ ва кўча юзидаги бўш ер тадбиркорларга бериб юборилгани борасида ҳам шикоят қилиб қолишди.

Қоракўл туманида бир гуруҳ аёллар йўл устида ўзаро жанжал кўтаришди. Улардан бири Spark машинасини аёллар устига ҳайдаган. Терговга қадар текширув ишларини вилоят ИИБ ўз назоратига олган.

22 Февраль

Бухоро вилоятида 1 500, Қашқадарё вилоятида 4 000 АҚШ доллари эвазига фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

21 Февраль

Бухоро шаҳрида инсонлар ўлими билан боғлиқ автоҳалокат содир бўлди. Бир йўналишда ҳаракатланаётган Cobalt ва Matiz ўзаро тўқнашиб кетган. 

Бухоро вилояти Ғиждувон шаҳрида икки тадбиркорнинг харид қилган ер майдонини туман ҳокимлиги қонунга зид тарзда захирага қайтариб олиб, бошқа тадбиркорга ажратиб берган. Энди улар судлашишмоқда. Ҳудудда эса аллақачон янги қурилиш қад ростлаган.

20 Февраль

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, ўз аризаларига кўра, турли вилоятларда фаолият олиб бораётган тўрт нафар судья лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

18 Февраль

Вилоятда 2021 йилда содир этилган 436та ЙТҲнинг 92таси ўлим билан якунланган. 344та автоҳалокатда инсонлар турли даражада тан жароҳати олишган.

16 Февраль

Когон туманида МЧЖ раҳбари ва собиқ банк ходими ўзаро тил бириктириб, кредит эвазига гаровга қўйилган 789,4 млн сўмлик мулкни сотиб юборганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

15 Февраль

Вилоятнинг 8 та туманида 78 та норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари аукцион савдоларига чиқарилади.

«Асакабанк» АЖ Бухоро вилояти филиалининг собиқ бошқарувчиси ҳамда бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи қидирувга берилди. Улар бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, давлат ва банк манфаатларига катта миқдорда зарар етказган. 

Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

11 Февраль

Ғиждувонлик кекса ва таниқли журналист Зариф Саъдиев тумандаги сўнгги йилларда юз берган воқеаларни бир жумлада шундай ифодалади: «Ғиждувонда сотилмаган Хўжаи Жаҳон қолди».

Кўпроқ янгилик
Top