Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудлар бўйича 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли тўғри келиши айтилди
Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига ўртача 78,6 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.
Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ортган (2021 йилда 1 квадрат километрга 77 киши).
Ҳудудлар бўйича 1 квадрат километр ер майдонига тўғри келадиган ўртача аҳоли сони қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Р. – 11,7 киши;
- Андижон вилояти – 756,6 киши;
- Бухоро вилояти – 49,1 киши;
- Жиззах вилояти – 68,1 киши;
- Қашқадарё вилояти – 119,3 киши;
- Навоий вилояти – 9,3 киши;
- Наманган вилояти – 394 киши;
- Самарқанд вилояти – 240,4 киши;
- Сурхондарё вилояти – 136,5 киши;
- Сирдарё вилояти – 205,3 киши;
- Тошкент вилояти – 192,9 киши;
- Фарғона вилояти – 576,4 киши;
- Хоразм вилояти – 318 киши;
- Тошкент шаҳри – 8 035,1 киши.
Аввалроқ, Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунёда 43-ўринда қайд этилгани хабар берилганди.
Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 35,2 млн кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 7,8 млрд кишини ташкил этган. Ўзбекистон аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 43-ўринда қайд этилди.