10 Ноябрь

Савдо мажмуасидан жами 17 минг сўмлик қурут ва ичимлик олиб пулини тўламай чиқиб кетгани учун ИИБнинг Қўқон шаҳридаги Вояга етмаганлар марказига олиб кетилган 15 ёшли Равшанбек Абдусатторов “ҳибс” этилган муассасада сирли тарзда ўлим топди. Шубҳали томони машъум ҳодиса анча вақт марҳумнинг яқинларидан сир тутилган.

9 Ноябрь

8 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум юрак касаллиги оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.

6 Ноябрь

Наманган, Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўқишни кўчириб бериш ҳамда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

31 Октябрь

Балиқчи туманидаги тадбиркор хорижий брендларнинг логотипидан фойдаланиб, контрафакт сумкалар ишлаб чиқарган. 3974 та сумка Андижон ва Фарғона вилоятларидаги 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” деб берилган. Адлия вазирлиги тадбиркорни жаримага торттирди, ўқувчиларга бошқа сумкалар берилди.

26 Октябрь

Ҳодиса шу йили Фарғона вилояти Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида рўй берган. Нотўғри инъекция қилингани ортидан вояга етмаган икки нафар боланинг оёқлари ишламай қолган.

Фарғона вилоятида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш бўйича янги имтиҳон маркази очилиши кутиляпти. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ фаоллари хабар берди.

25 Октябрь

Сентябрь ойида республика бўйича 31 537 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

24 Октябрь

Бахтиёр ака устачилик ортидан 5 фарзандини олийгоҳда ўқитади. Улардан тўрт нафари шартнома асосида ўқийди. Ўтган йили тўнғич ўғлини уйлантирди. Келин ҳам университетлардан бирида шартнома асосида таҳсил олади. Фақатгина кенжа ўғли Тошкент Тиббиёт Академиясига “грант”га кирган. 48 ёшли уста Россияда муҳожирликда ишлаб юрган кезида белидан грижа орттириб қишлоғига қайтиб келган.

23 Октябрь

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Олтиариқдаги боғча тарбияланувчиларида овқатдан заҳарланиш белгилари мавжуд эмаслигини маълум қилди.

20 Октябрь

20-22 октябрь кунлари Марғилон шаҳрида Халқаро “Атлас байрами” V анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Уни ўтказиш учун 2 миллиард 457 миллион сўм ажратилган. Харажатлар вилоят маҳаллий бюджети ва захира жамғармаси ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган. Биргина фестивал сайтини ишлаб чиқиш ва юритишга 30 млн сўм йўналтирилади.

18 Октябрь

Қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани тўғрисида маълумот берилди.

18 октябрь куни эрталаб соат 06:55 ларда Фарғона вилоятидаги Фарғона ҳалқа йўлида ҳаракатланаётган «HOWO» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида шу кўчада жойлашган аҳоли яшаш уйига бориб урилган.

Кўпроқ янгилик
Top