17 Октябрь

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Қипчоқ қишлоғида пайдо бўлган дайди итлар чорваларни нобуд қилмоқда. Аҳоли бу ҳолатдан саросимага тушиб қолган.

16 Октябрь

Фарғона вилояти Учкўприк туманида профилактика инспекторлари томонидан прокуратура ва ҳокимликка олиб келинган фермерлар бинога қамаб қўйилиб, олдиндан тайёрлаб қўйилган аризаларга қўрқитиб қўл қўйдирилиб, ерни топширишга мажбурланди. Бу каби ҳолатлар бутун Фарғона бўйлаб кузатилаётгани айтилмоқда.

Етти ойлик чақалоқ сандалдаги чўғга тушиб кетади. Шифокорлар болани сақлаб қолишнинг ягона йўли унинг оёқларини кесиб ташлаш деган хулосага келишади. 35 ёшга кирган Ўлмасжон соғлом одамлардек меҳнат қилади ва тўрт мучаси омон баъзи тенгдошларидан яхши яшайди.

15 Октябрь

Жанубий Корея бизнес вакиллари Фарғона вилояти билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда.

13 Октябрь

Жиноят ишларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

11 Октябрь

Қайси ҳудудда энг кўп эгизак чақалоқ туғилгани тўғрисида маълумот берилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 11 октябр куни Тошкент вақти билан соат 04:23 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. 

10 Октябрь

Ўзбекистонда 9 ойда қанча туғилиш қайд этилгани тўғрисида маълумот берилди.

6 Октябрь

16 сентябрь куни Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи 57 ёшли Н.Д. эри томонидан пичоқлаб ўлдирилган. Бу ҳақда Kun.uz’га марҳуманинг маҳалладоши бўлган манба хабар берди.

4 Октябрь

Ўқитувчилари орасида чет тилларидан сертификатларга эга бўлганлар улуши туманлар ва шаҳарлар кесимида маълум қилинди.

Қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани тўғрисида маълумот берилди.

2 Октябрь

Фарғона вилояти Қува тумани далаларида пахта йиғим-терими авжи паллага кирган.

Кўпроқ янгилик
Top