Маълум бўлишича, фестивалда Туркия, Италия, Испания, Франция, Латвия, АҚШ, Малайзия, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон, Таиланд, Бангладеш, Индонезия ва бошқа мамлакатлардан ҳунармандлар, маданият арбоблари, дизайнер ва соҳа мутахассислари иштирок этиши режалаштирилган.

Тадбир давомида Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Марғилонга “Жаҳон ипак ва икат ҳунармандлари шаҳри” мақоми берилади.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 20 октябр куни атлас фестивалини очиб берди. “Атлас байрами” фестивали 22 октябрга қадар давом этади, уч кун давомида 10 га яқин тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фестивал Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимининг фармойиши. Фото: Ҳужжатдан скриншот.

Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 октябрдаги фармойиши билан фестивални юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил учун тасдиқланган захира жамғармаси ҳисобидан 439 млн сўм, вилоят маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2 млрд 18 млн сўм, жами 2 млрд 457 млн сўм маблағ ажратилган.

Фармойишда харажатлар учун асос сифатида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов томонидан 2022 йил 3 октябрда 31/1-1998-сон билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 31/1-1998-сонли дастури ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 15 сентябрдаги 316/01-49-сонли йиғилиш баёни келтирилган.

Фарғона вилояти ҳокимининг фармойиши 1-иловаси. Фото: Ҳужжатдан скриншот.

Атлас фестивали учун ажратилган қарийб 2,5 млрд сўм нималарга сарфланиши вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг 11 октябрдаги фармойиши 2-иловасида кўрсатиб ўтилган. Унга кўра:

  • фестивал объектларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш учун 71,3 млн сўм “Ўзтелеком” АЖга;