20 Май

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бири 220 МВт қувватга эга иккита қуёш электр станцияларини қуриш бўйича халқаро тендер натижалари маълум қилинди. Дастлабки малака танловида 18та халқаро компания иштирок этди.

19 Май

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Howo юк машинасининг тормози ишламай қолиши оқибатида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида жами тўртта машинага зарар етган. 8 киши жароҳатланган.

18 Май

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилоятида ҳудудида жами 309 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, уларнинг 250 нафари соғайганлиги туфайли тиббий назоратдан чиқарилган.

16 Май

Баҳор бошланиши билан ўзбекистонликлар сайоҳатга отланишади. Одамларимиз учун баҳорнинг энг машҳур йўналишларидан бири – Жиззахнинг бебаҳо табиатга эга Зомин тоғлари. Айниқса май ойида бутун мамлакатдан одамлар Зоминга «оқиб боради». Бир томондан мамлакатнинг ўртасида жойлашган Зоминга барча вилоятлардан келиш қулай ҳам.

14 Май

Жиззах шаҳридаги мактаблардан бирида ўқийдиган ўқувчи машина бошқариб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида спорт майдонида ноқонуний хўроз уриштириш мусобақаси ўтказиб келинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 15 май куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтининг барча курс (1-4 курслар) талабалари учун 2021 йил 17 май кунидан бошлаб  анъанавий таълим шаклида ўқиш бошланади. Бу ҳақда институт матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

12 Май

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида «Камаз» ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

9 Май

«Ўзгидромет» 10 май, душанба куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

6 Май

Жиззах вилояти Бахмал туманида жорий йилнинг ўтган тўрт ойи мобайнида тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги туфайли 7 нафар гўдак, 2 нафар она вафот этган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида тош ортиб тушиш учун тоққа чиққан «ЗИЛ »ағдарилиб кетган. Оқибатда унинг салонида бўлган уч нафар одамдан икки нафари вафот этган.

Кўпроқ янгилик
Top