Ўзбекистон | 14:56 / 28.06.2022
13953
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда икки кунда учта ёнғин содир бўлди

Ҳодисалардан бирига электр тармоғидаги қисқа туташув, яна бирига қаровсиз қолдирилган вентилятор сабаб бўлган.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 25 июн куни соат 5:55 ларда Жиззах вилояти ФВБ тезкор бошқарув марказига Ғаллаорол тумани “Ғафур Ғулом” МФЙда жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Дарҳол ёнғин жойига Ғаллаорол тумани ФВБнинг 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга соат 6:02 да етиб борган. Соат 6:05 да ёнғин ўраб олинган ва соат 6:22 да ўчирилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида хонадоннинг 130 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида яшаш хонадонининг 35 метр квадрат майдонда шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Дастлабки суриштирувга кўра, ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган.

2022 йил 25 июн куни соат 9:10 ларда вилоят ФВБга Шароф Рашидов тумани “Хайробод” МФЙда жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ҳодиса жойига 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 9:22 да етиб борган. Соат 9:49 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида яшаш хонадонининг 20 метр квадрат майдонда шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Аниқланишича, ёнғинга қаровсиз қолдирилган вентилятор сабаб бўлган.

Шунингдек, 27 июн куни соат 14:45 ларда вилоят ФВБга Дўстлик тумани Дўстлик кўчасида жойлашган деҳқон бозори ҳудудида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 14:48 да етиб борган. Соат 15:23 да ёнғин батамом ўчирилган. Ҳодиса оқибатида бозор ҳудудида жойлашган иккита дўконнинг метр квадрат қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.

Аввалроқ, Самарқанд вилоятида бир ҳафта ичида тўртта ёнғин содир бўлган ва уларда савдо дўконлари ёниб зарарланганди.

Мавзуга оид