Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахдаги 20 та мактабда коронавирус аниқланган
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилоятида ҳудудида жами 309 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, уларнинг 250 нафари соғайганлиги туфайли тиббий назоратдан чиқарилган. Бу ҳақда вилоят СЭО ва ЖСБ бошлиғи ўринбосари Миннигул Муҳитдинова вилоят ҳокимлигида ўтказилган брифингда маълум қилди.
Ҳозирги кунда Жиззах вилоятида 59 нафар бемор, шу жумладан, 9 нафар бемор юқумли касалликлар шифохонасида ва 50 нафар бемор уй шароитида тиббий назоратга олинган.
Эпидемиологик вазият оғир бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган жами 6 минг 735 нафар фуқаро тиббий назоратга олинган бўлиб, улардан 5 минг 677 нафарида тиббий кузатув муддати тугаганлиги сабабли назоратдан чиқарилган.
Ҳозирги кунга қадар 20 та умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли онлайн шаклдаги таълим тизимига ўтказилган. Вилоятда жами 202 та давлат мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб, уларнинг 182 таси фаолият кўрсатмоқда. Қолган МТМларда таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар 32 минг доза AstraZeneca, 84 минг 800 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси, 900 доза Спутник-V вакцинаси олиб келинган. Биринчи босқичда 46 минг 953 нафар, иккинчи босқичда 11 минг 456 нафар фуқаро эмлаш билан қамраб олинган. 2020 йил 1 апрелидан бошлаб 543 мингдан зиёд ПЗР таҳлили ўтказилган.
Аввалроқ, коронавирус туфайли 10 минг 882 нафар мактаб ўқувчиси масофавий таълимга ўтказилганлиги ҳамда Жиззах давлат педагогика институтида 17 май кунидан бошлаб анъанавий таълим шаклида ўқиш бошланиши хабар берилган эди.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
10:59 / 26.05.2026
Китобхон ёшлар учун 50 минг долларлик мукофот жорий этилди
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
12:45 / 26.12.2025