11 Июнь

Жиззах шаҳар ҳокимининг қарорига келтирилган протестни бекор қилдирмоқчи бўлган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

10 Июнь

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида юк ортиш қоидаларини бузиб ҳаракатланаётгани учун ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган ҳайдовчилар М39 халқаро автомобиль йўлини ёпиб қўйган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда .

3 Июнь

Жиззах шаҳрида қоида бузган ҳайдовчи билан мулоқот давомида ўзини носамимий тутган ва уни сўккан ЙПХ ходими ишдан бўшатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Жиззах шаҳридаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида кичик юк машинаси ҳайдовчиси газ қуйиш шлангини узмасдан ҳаракатланган. Оқибатда ёнғин келиб чиқиб, машина тўлиқ ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

2 Июнь

Куни кеча республиканинг Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида 18-23 м/с тезликда кучли шамол эсиши кузатилди. Бунинг натижасида айрим аҳоли яшаш хонадонлари ва транспорт воситаларига зарар етган.

31 Май

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Хайробод маҳалласида яшайдиган 2 ёшли Хадичанинг соғлигида муаммолар кузатилиб, унинг бош қисмида сув йиғилишни бошлаган. Кўзларининг кўриш даражаси 65 фоиз бўлиб қолган.. Унинг даволаниши учун сахий ҳамюртларимизнинг моддий ва маънавий ёрдами керак бўлиб турибди.

29 Май

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқаролардан бирига 42 миллион сўм эвазига ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

27 Май

Давлат харидлари масаласида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар юзасидан Андижон, Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида 14 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.

Жиззах вилояти Янгиобод туманида жойлашган тоғли ҳудудда ёнғин чиқиб, 15 гектар майдондаги қуруқ ўт, шох-шабба ва дарахтлар ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

25 Май

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида аҳоли учун мўлжалланган табиий газ тармоғига уланиб оҳак ишлаб чиқарган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

21 Май

Жиззах шаҳрида қарама-қарши йўналишга чиққан машина ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган бошқа бир машина билан тўқнашган. Оқибатда бир киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай қочиб кетган Кобальт машинаси ҳайдовчиси ва унга «ёрдам»га келган дўстлари суд ҳукмига кўра, 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top