3 Август

Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс ўз бошқарувидаги BMW машинаси билан Тошкентга кетаётиб, Жиззах вилояти ҳудудида Қашқадарё вилоятида яшовчи шахс бошқарувидаги Nexia машинасини сиқиб йўл четига чиқариб юборган. Оқибатда Nexia йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шикастланган. Унда йўловчи сифатида кетаётган шахс тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

1 Август

Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги тоғли ҳудудда ёнғин чиқди. 

30 Июль

Жиззах вилояти Дўстлик туманида жиноят содир этганликда айбланаётган банк мутасаддисига енгил жазо чиқартириб беришини айтиб, ундан 11 200 доллар олган адвокат ушланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

25 Июль

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Нурафшон маҳалласида яшайдиган 2 ёшли Робия соғлом туғилган бўлса-да, шифокорнинг биргина нотўғри укол қилиши оқибатида оёқ қисмида шиш пайдо бўла бошлаган.

24 Июль

Жиззах вилояти Фориш тумани ҳудудидаги Жиззах – Фориш – Қизилча йўлининг 41- километрида Зафаробод туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Nexia-3” қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Жиззах шаҳрида яшовчи шахс бошқарувидаги «Соbаlt» билан тўқнашди.

19 Июль

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшовчи ота иккита уйини икки нафар фарзандининг алименти учун собиқ рафиқасининг номига ўтказиб берган.

17 Июль

Жиззах шаҳрида тадбиркорга тегишли ер майдонини фирибгарлик йўли билан пуллаётган иш бошқарувчи қўлга олинган Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида яшовчи фуқаро ўз турмуш ўртоғини қасддан ўлдириш мақсадида, ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказди. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси маълум қилди.

16 Июль

Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудида Isuzu ҳайдовчиси ухлаб қолиб «Дамас»га урилган. Оқибатда «Дамас» йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

15 Июль

Жиззах шаҳрида икки нафар фуқарони 18 минг АҚШ доллари эвазига хорижий университетга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

14 Июль

Жиззах вилояти Фориш туманининг Нурак маҳалласи 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастурига кирган. Нуракликлар ўша йили маҳаллалари бўйича дастурдаги ишларнинг кўпи макет ва қоғозларда қолиб кетгани, энди эса уларнинг арзини биров эшитмаётганини маълум қилишди.

«Ўзгидромет» 15 июль куни кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Кўпроқ янгилик
Жиззах айни дамда
Сўнгги янгиликлар
Top