Украинадаги урушнинг 862-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Путин тинчлик музокаралари бошланмагунича Украинада ўт очишни тўхтатиб бўлмаслигини айтди.
- Чехия Россия биометрик бўлмаган паспортларини тан олишни тўхтатди.
- Россия армияси полковниги Артём Городилов фирибгарлик иши бўйича ҳибсга олинди. Украина томони уни Бучада тинч аҳоли вакиллари ўлдирилиши учун жавобгар деб билади.
- Белгород областида украин дронлари автомобилга ҳужум қилди. Тўрт киши, жумладан 12 ёшли қиз жароҳатланган.
- 4 июлга ўтар кечаси Россиянинг 22 та дрони Украинага ҳужум уюштирган. Украина қуролли кучлари 21 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.
- Такер Карлсон Зеленский билан интервю олиши ҳақида анонс берганди. Украина президенти матбуот хизмати буни рад этди.
- Украина қуролли кучлари Часив Ярнинг Новий райони бой берилганини тасдиқлади.
Украин маҳбуслари армияга ёлланмоқда
Жорий йил май ойида Украина президенти Володимир Зеленский оғир бўлмаган жиноятлар учун қамалганларни ҳарбий хизматга қабул қилишга имкон берувчи фармонни имзолаганди. Украина адлия вазири ўринбосари Елена Висоцкая июл ойи бошида Associated Press учун берган интервюсида 3000 нафар атрофидаги маҳбуслар армияда хизмат қилиш учун қамоқхоналардан чиқарилганини маълум қилди. Вазирлик баҳоларига кўра, колонияларда жазони ўтаётганлардан 27 минг нафарини ҳарбий хизматга жалб этиш мумкин. Висоцкаянинг сўзларига кўра, маҳбусларнинг кўпчилиги уйга қамоқхонадан эмас, қаҳрамон сифатида қайтишни истамоқда. Украина қамоқхоналарини маҳбусларни ҳарбий хизматга чақириш билан шуғулланувчи рекрутерлар айланиб чиқмоқда. Қуйидаги фотосуратлар рекрутерларнинг Днипропетровск областидаги колониялардан бирига ташрифи чоғида олинган.

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA






























