Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 2 нафар фуқарони 18 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, фуқаролар Г. Р. ва Ж.С.лар олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали эвазига хориж университетларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Улар 18 мингдан 5,8 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Навоийда институтга киритишини айтиб фуқародан 2000 доллар олган ўқитувчи ушланди
Бухорода 2 500 доллар эвазига фуқарони ОТМга ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланди








