21 Сентябрь

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида «Навқирон», «Нурафшон», «Мустақиллик», «Ифтихор», «Дўстлик» номли янги МФЙлар ташкил этилмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига халқ депутатлари Қизилтепа тумани кенгашининг мазкур масалага тегишли қарори лойиҳаси жойлаштирилди. 

Навоийда самарқандлик икки фуқаро фарзандини 85 млн сўмга сотаётганда ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

19 Сентябрь

Кўпчилик Шароф Бошбековнинг «Темир хотин» асарини ўқиган, ҳеч бўлмаса ушбу асар асосида суратга олинган фильмни кўрган.

18 Сентябрь

Бугун, 18 сентябрь куни Навоий шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги 64-уйнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида 26 ёшли йигит вафот этгани айтилмоқда.

17 Сентябрь

Навоий вилоятининг Кармана туманида август ойида 125 596 метр куб табиий газ ноқонуний сарф қилинган ва бундан таъминот корхонаси 108 млн сўм моддий зарар кўрган. Бу ҳақда “Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.  

14 Сентябрь

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри мармарлари билан бир қаторда сангтарош усталари билан ҳам машҳур. Улардан бири Ўзбекистондаги кўплаб тарихий обидаларни таъмирлашга ўз ҳиссасини қўшган Тоҳир Раҳимовдир. Бугун унинг ишини фарзанд ва шогирдлари давом эттириб келяпти.

13 Сентябрь

Навоий вилоятида муқаддас қадамжолар, шаҳар-туманлар тарихи ва бугуни, йирик корхоналар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда давр қаҳрамонлариҳақида сўзловчи 30 та китоб нашрдан чиқди. Бу ҳақда Kun.uz’га Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими хабар берди. 

10 Сентябрь

Нурота тумани марказидан 120 км узоқда жойлашган Сентоб қишлоғи сўлим табиати билан сайёҳлар эътиборига тушган. Ўзининг қадим тарихини сақлаб қолган, тоғлар орасида жойлашган ушбу қишлоқда ҳайрат билан томоша қилиш мумкин бўлган жойлар кўп.

9 Сентябрь

Хатирчи туманининг Олтинсой ва Чилаш қишлоғида ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланувчи “тиллачилар” кон талашиб, ўзаро жанжаллашиб қолишди. Келишмовчилик икки гуруҳ бир-бирини тошбўрон қилишгача борган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Халқаро археологлар Қизилқумда авваллари фанга маълум бўлмаган динозавр турини аниқлашгани ҳақида хабар берилганди.Учқудуқ туманидаги Жарақудуқ ҳудудидан қазиб олинган динозавр суяклари канадалик олимлар ва Япониянинг Нагоя университети палеонтологлари томонидан тўлиқ ўрганилиб, баҳо берилди, дея ёзмоқда Daily Mail. 

8 Сентябрь

Молия вазирлигининг «Очиқ бюджет» ахборот порталига Навоий вилоятида учраётган камчиликлар ечимига маҳаллий бюджетдан пул ажратиш бўйича энг кўп овоз олган 39 та таклиф тасдиқланди.

Битирувчиларнинг ОТМларга ўқишга кириш кўрсаткичи ҳудудлар, вилоят ва туман, мактаблар кесимида таҳлил қилиниб, турли рейтинглар эълон қилинади. Битирувчилари 100 фоиз талаба бўлди, деган баҳо ҳар бир мактаб учун юксак эътироф, албатта. Бироқ бу эътирофга ҳам ёлғон аралаша бошлагани ачинарли.

Кўпроқ янгилик
Top