9 Май

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, Европа Иттифоқига аъзо бир қатор давлатлар вакилларидан иборат делегациянинг Оролбўйи минтақасига расмий ташрифи уюштирилган. Тадбир доирасида хорижий делегациянинг Орол денгизининг қуриб қолган қисмида 27 мингта дарахт экиш акцияси расман бошланган.

5 Май

11 ёшли болакай бир йил олдин Амударё кўпригининг остида муз ёрилиб, сувга тушиб кетганди.

29 Апрель

Президентнинг “Қорақалпоғистон Республикасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган “Нукус” технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

26 Апрель

Нукусда бўлган воқеада 5 нафар қиз битта қизни ўртага олиб, дўппослаган. “Самосудчи қизлар” дарҳол топилган.

22 Апрель

Олий Мажлис Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қозоғистонга ташриф буюрди. Сенат матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф икки мамлакат парламенти юқори палаталарининг ҳамкорлик бўйича комиссияси иккинчи мажлисида иштирок этиш мақсадида амалга оширилган.

Фарзандини даволатиш учун саховатли инсонлардан ёрдам сўраб интернетда ҳисоб очган ангренлик аёлнинг пулларини ўзлаштириб олган қорақалпоғистонлик мактаб ўқувчиси ушланган.

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи лавозимига Реимбаев Адилбек Рузимухаммадович тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

21 Апрель

Нукусда талончилик жиноятларини содир этган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

18 Апрель

Нукусдаги перинатал марказ шифокорлари тирик чақалоқни "морг"га бериб юбориб, унинг танаси ёриб кўрилгани оқибатида чақалоқ вафот этгани хабар қилинганди. Олий суд матбуот котибининг маълум қилишича, шифокорларга ҳукм ўқилди. 

Cobalt’нинг 27 ёшли маст аёл ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида тўхтамасдан, ЙПХ инспекторининг Laсetti’сига урилган.

14 Апрель

Бир муддат олдин Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида ёш аёл вояга етмаган икки нафар қизини шафқатсизларча калтаклагани акс этган видеолар тарқалганди. Ушбу ҳолатга Болалар омбудсманининг Ўзбекистондаги вакили Алия Юнусова ўз муносабатини билдирди.

12 Апрель

Чақалоқнинг кўкрак қафаси ёриб кўрилганда унда ҳаётий белгилар аниқланган. Шундай бўлса-да, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмасдан, перинатал марказ шифокорлари чақирилиб, чақалоқ қайтариб бериб юборилган.

Кўпроқ янгилик
Top