10:20 / 22.04.2022
2592

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири тайинланди

Фото: Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи лавозимига Реимбаев Адилбек Рузимухаммадович тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Меҳнат фаолияти давомида у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппарати ташкилий-назорат бўлими бошлиғи ўринбосари, Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари, «Пахтаарна-Найман» ирригация тизими бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Адилбек Реимбаев 2020 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбарининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Мавзуга оид
Top