27 Ноябрь

Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани Сойибобод ҚФЙда яшовчи Дилшод Нуманов 2015 йилдан буён ўз хонадонида Африка лаққа балиғи боқишни йўлга қўйган. Дастлаб 200та балиқ билан фаолият бошлаган бўлса, ҳозирда уларни кўпайтириб, Ўзбекистоннинг турли вилоятлари ва хорижга экспорт қилиб келади. Шу орқали даромад қилиб рўзғор тебратади.

23 Ноябрь

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Гулистон туманида қурилиши бошланган «Истироҳат боғи» лойиҳаси ва дастлабки қурилиш ишлари билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Kun.uz’га маълум қилди.

Сирдарё вилояти ўзганинг ишончига кириб, унинг 8 минг доллар маблағини ишлатиб юборган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

20 Ноябрь

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Президент мактаби очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида Kun.uz’га Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

19 Ноябрь

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани ҳудудида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia ёниб кетди.

Лойиҳани амалга оширишга жалб қилинаётган инвестициялар миқдори 1,2 млрд долларга баҳоланмоқда.

17 Ноябрь

Сирдарёда Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатида буткул вайрон бўлган “Юсуф” жоме масжиди қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2021 йил 16 ноябрь куни масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

15 Ноябрь

Сирдарё вилояти Ховос туманида Туркиянинг Cengiz Enerji компанияси билан ҳамкорликда иссиқлик электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Kun.uz’га маълум қилди.

14 Ноябрь

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги далалардан бирида бўйин қисми ўткир тиғ билан кесилган жасад топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

13 Ноябрь

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган 23та автобекатда замонавий типдаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

12 Ноябрь

12 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида «Янги Ўзбекистон» массиви қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлди. Унда нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик фаоллари иштирок этди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги Kun.uz’га маълум қилди.

Сирдарё вилояти Гулистон туманида ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ отряд командири Адҳам Асқаров маълум қилди.

Кўпроқ янгилик
Top