Ўзбекистон | 15:54 / 20.11.2021
10810
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда Президент мактаби очилди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Президент мактаби очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида Kun.uz’га Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати 

Мактаб очилиш маросимида давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, президент мактаби педагоглари ва ўқувчилари, нуронийлар ва ўқувчилар ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Дастлабки йилда мактабда 144 нафар ўқувчи таҳсил олишни бошлади. Келгуси йилдан бешинчи синфларга яна 24 нафар ўқувчи қабул қилиниб, ўқувчилар сони 168 нафарга етказилади.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати 

Ушбу ўқувчиларга кўп босқичли синов асосида саралаб олинган 21 нафар маҳаллий ҳамда 11 нафар хорижлик ўқитувчи таълим беради. Дарслар ҳар бир фан таснифига қараб жиҳозланган синфхоналарда Кембриж ўқув дастури асосида ўтилади.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати 

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев таълимда янгича ёндашиш бўлган мазкур мактаблардаги ўқув жараёни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати 

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида президент мактаби очилганлиги маълум қилинган эди.

Мавзуга оид