27 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Узун туманида қарздор ота фарзандларига алимент ўрнига уй берган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида фуқароларнинг машинасини олиб кетиб, пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

26 Сентябрь

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган, Тожикистонни Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлашда муҳим бўлган давлат аҳамиятига эга 4Р100 ва 4Р105 автомобиль йўллари ёмон ҳолатда эканлиги ҳақида видеомурожаат тарқалди.

24 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида маст ҳолда машина бошқариб Ласетти билан ЙПХ ходимларини судраб кетган ҳайдовчига чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарё вилоятида жойлашган Айритом чегара божхона постида қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаронинг машинасидан жанговар ўқ топилган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

23 Сентябрь

Термиз шаҳрида хотинини рашк қилган эр унга пичоқ билан жароҳат етказган ва ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида Нексия-3 машинаси 7 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда, қиз вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

22 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Музработ туманида қидирувда бўлган комбайнни беришни истамаган фуқаро МИБ ходимларини уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Буюк Британия мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, қуролли кучлар вазири Жеймс Ҳиппи Сурхондарёга борган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Кореяга ўқишга юборишини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида мактаб ҳудудида ўсиб турган 53 туп теракни хўжалик ишлари мудири ноқонуний кесган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

21 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида қидирувдаги ота ушланиб, ундан 82,5 миллион сўм алимент ундирилган. Бу ҳақда МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Кўпроқ янгилик
Top