21 Сентябрь

Ижтимоий тармоқларда 2021 йилнинг 31 июль куни Сурхондарё вилояти, Узун туманида бир гуруҳ шахслар ўртасида безорилик содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик билан шуғулланаётган афғонистонлик тадбиркорлар виза масаласида муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда афғонистонлик инвесторлар вилоят ҳокими Тўра Боболов билан учрашганда маълум қилишган.

20 Сентябрь

Ижтимоий тармоқларда «Сурхон» жамоаси футболчилари ва раҳбатияти ўртасида маош тўланмаганлиги сабабли жанжал чиққани тўғрисида видео тарқалмоқда. Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз, дея ёзади Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида укасининг уйини сотишини айтиб маҳалладошининг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида одамларнинг пулларини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

19 Сентябрь

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Ангор туманида банк ходимлари дам олиш кунлари пахта теримига чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар юзасидан муносабат билдирди.

18 Сентябрь

Интернетда Термизнинг «Сурхон» клуби футболчиси Жавоҳир Эсонқулов 3 киши томонидан дўппосланганини айтиб берган видео тарқалди.

Деновда профилактика инспекторининг ёрдамчилари фуқарони уриб ўлдириб қўйгани юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Сурхондарё вилояти прокуратурасининг хабар беришича, мазкур жиноят иши бўйича ўтказилган тергов тугалланган. Жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун вилоят судига юборилган.

16 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 160 туп дарахт кесиб ташланганлиги ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан вилоят прокуратураси муносабат билдирди.

Термиз шаҳрида ўқишга киритишини айтиб Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятида яшовчи икки нафар шахснинг пулини олиб, ўзлаштириб юборган Самарқанд вилоятида яшовчи шахсга жиноят иши қўзғатилган.

Ижтимоий тармоқларда 4Р-110 автомобиль йўлининг Сурхондарё вилояти Музработ туманидан ўтган қисми таъмирталаб аҳволга келиб қолгани туфайли аҳоли норози бўлаётгани ва йўлни тўсиб тирбандлик содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шўрчида туман ҳокимининг сохта ҳужжатга асосланиб чиқарган қарори туфайли 160 туп тут дарахтининг кесиб ташланганига муносабат билдирди. Унга кўра, Шўрчида «Ўзбекипаксаноат» муносабатида ёзилгандай 160 туп эмас, балки 40 туп тут дарахти кесилган.

Кўпроқ янгилик
Top