Сурхондарёда маст ҳолда машина бошқариб Ласетти билан ЙПХ ходимларини судраб кетган ҳайдовчига чора кўрилди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида маст ҳолда машина бошқариб Ласетти билан ЙПХ ходимларини судраб кетган ҳайдовчига чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 19 сентябрь куни соат тахминан 21:25ларда Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласида тунги хизматга жалб этилган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 4-сафарбар гуруҳ инспекторлари аниқ маълумотларга таяниб маст ҳолда бошқариб келинаётган «Ласетти» машинасига ҳайдовчининг ҳолатини аниқлаш учун тўхташ ишорасини беришган.
Аммо ҳайдовчи инспекторларнинг қонуний талабини бажармай қочиб кетишга уринган. Олдиндан кўрилган хавфсизлик чоралари сабабли Ласетти тўхтатилган. Қумқўрғон тумани Боболочин маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Ш. машинадан туширилган ва ҳолатини аниқлаш мақсадида Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Ўтказилган тиббий текширув хулосасига кўра, ҳайдовчи Т.Ш. алкоголь таъсирида маст экани тасдиқланган.
Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 131-моддаси билан УЗ-20 01-312907 рақамли баённома расмийлаштирилиб, «Ласетти» вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳозирда ҳайдовчининг содир этган ҳуқуқбузарлигига оид материаллар жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судига юборилган.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
17:02 / 12.11.2024
Пискентда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қарийб 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
07:30 / 05.11.2024